Бомдод намозидан кейин то қуёш (порлаб) чиққунича масжидда ўтирмоқ мустаҳаб эканлиги
Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки бомдод намозини жамоат билан ўқиса, кейин то қуёш (порлаб) чиққунича ўтириб Аллоҳни зикр қилса, кейин (туриб) икки ракъат намоз ўқиса, унга бир ҳаж ва умранинг савобидек савоб берилгайдир!» (Анас) айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (уч марта): «Тўлиқ-тўкис, тўлиқ-тўкис, тўлиқ-тўкис!» дедилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқЖобир ибн Самура (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозини ўкиб бўлгач, то қуёш (порлаб) чиққунича намоз ўқиган жойларида ўтирар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМанбалар
Бомдод намозидан кейин то қуёш (порлаб) чиққунича масжидда ўтирмоқ мустаҳаб эканлиги