Бомдод намозидан кейин то қуёш (порлаб) чиққунича масжидда ўтирмоқ мустаҳаб эканлиги
Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки бомдод намозини жамоат билан ўқиса, кейин то қуёш (порлаб) чиққунича ўтириб Аллоҳни зикр қилса, кейин (туриб) икки ракъат намоз ўқиса, унга бир ҳаж ва умранинг савобидек савоб берилгайдир!» (Анас) айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (уч марта): «Тўлиқ-тўкис, тўлиқ-тўкис, тўлиқ-тўкис!» дедилар».
Бу ҳадис ҳасан-ғариб.
Муҳаммад ибн Исмоил (Ал-Бухорий)дан Абу Зилол ҳақида сўрадим. «У ҳадисда ўрта даражалидир», деди. Муҳаммад (Ал-Бухорий) «Унинг исми Ҳилол», дейди.
Дўстларигиз билан улашинг!