Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан биргаликда Мадинадан Макка сари (йўлга) чиқдик, шунда икки ракъат ўқидилар. (Ровий) Абу Исхоқ Ал-Ҳазрамий айтади: «Анасга: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада қанча турдилар?» дедим. «Ўн (кун)», деди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинадан Макка сари (йўлга) чиқдилар ва фақатгина Роббул-ъаламиндан қўрқиб, икки ракъат ўқидилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Муҳаммад ибн Мундадир ва Иброҳим ибн Муяссардан ривоят қилинди: Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) бундай деб айтганини эшитдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга пешин номозини Мадинада тўрт ракъат ўқидик, аср намозини эса Зул-Ҳулайфада икки ракъат ўқидик».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Назрадан ривоят қилинди; айтди: «Имрон ибн Ҳусайндан сафар намози ҳақида савол қилинди. Шунда у: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ҳаж қилдим, (у зот) икки ракъат ўқидилар. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) билан ҳаж қилдим; икки ракъат ўқидилар. Умар (розияллоҳу анҳу) билан ҳам (ҳаж қилдим), икки ракъат ўқидилар. Усмон (розияллоҳу анҳу) билан ҳам, халифаликларининг олти йили ёки саккиз йили давомида, ҳаж қилдим, икки ракъат ўқидилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; айтди: «(Жаноби) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан, (ҳазрати) Абу Бакр, (ҳазрати) Умар ва (ҳазрати) Усмон (розияллоҳу анҳум) билан сафар қилганман; пешин ва аср намозларини икки ракъат-икки ракъат ўқир эдилар, фарздад олдин ҳам, кейин ҳам намоз уқишмас эди». Ва Абдуллоҳ айтди: «(Сафарда) Фарздан олдин ёки кейин намоз ўқийдиган бўлсам, ҳеч йўқса, фарзни тўлиқ ўқиб қўя қолар эдим».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Сафар боблари