Қасри салот (намознинг қисқартирилиши)
Муҳаммад ибн Мундадир ва Иброҳим ибн Муяссардан ривоят қилинди: Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) бундай деб айтганини эшитдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга пешин номозини Мадинада тўрт ракъат ўқидик, аср намозини эса Зул-Ҳулайфада икки ракъат ўқидик».
Мадинадан уч мил масофадаги бир жой номи. Мадина халқининг мийқотидир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ерда аср номозини икки ракъат ўқиганлари сафарда эканликлари туфайлидир.
Бу ҳадис саҳиҳ.
Дўстларигиз билан улашинг!