Ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; айтди: «(Жаноби) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан, (ҳазрати) Абу Бакр, (ҳазрати) Умар ва (ҳазрати) Усмон (розияллоҳу анҳум) билан сафар қилганман; пешин ва аср намозларини икки ракъат-икки ракъат ўқир эдилар, фарздад олдин ҳам, кейин ҳам намоз уқишмас эди». Ва Абдуллоҳ айтди: «(Сафарда) Фарздан олдин ёки кейин намоз ўқийдиган бўлсам, ҳеч йўқса, фарзни тўлиқ ўқиб қўя қолар эдим».

Ҳофиз Ибнул-Ҳажар «Фатҳ-ул-борий»да бундай дейди: «Яъни Ибн Умар фарзни тугал ўқимоқ билан суннатларни ўқимоқ орасида мухайяр (ихтиёрли) қилинса эди, фарзни тугал ўқимоқни таржиҳ этган (устун кўрган) бўларди. Ибн Умар, Қасри салотдан - намознинг қисқартирилмоғидан енгиллатиш маъносини тушунаётир. (Илова: Ат-Термизий қуйироқда таъкидлаганларидек, Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарда суннат намозларини ўқиганлари баён қилинган. Бинобарин, сафарда суннатни ўқимоқлик суннатдир).

Бу бобда (ҳазрати)Умар, (ҳазрати)Али, Ибн Аббос, Имрон ибн Ҳусайн ва Оиша (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.

Ибн Умарнинг ҳадиси ҳасан-ғариб. Бу ҳадисни ёлғиз Яҳё ибн Сулаймнинг ривоятидан шу тарзда билмоқдамиз. Муҳаммад ибн Исмоил (Ал-Бухорий) айтади: «Бу ҳадис Убайдуллоҳ ибн Умардан, Суроқа оиласидан бўлмиш бир кишидан, Ибн Умардан ривоят қилинди».

Атиййа Ал-Авфий орқали Ибн Умардан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарда фарздан олдин ва фарздан кейин татаввуъ (фарз бўлмаган намозлар) ўқиганлари ривоят қилинган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, (ҳазрати) Абу Бакр, (ҳазрати) Умар ва халифалигининг биринчи даврида (ҳазрати) Ус-мон (розияллоҳу анҳум) сафарда намозни қаср ўқиганлари саҳиҳ тарзида собитдир.

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва кейингилардан илм аҳлларининг амали шу ҳадис асосидадир.

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан сафарда намозни тўлиқ ўқиганлари ривоят қилинган.

Имом Ал-Бухорий томомнидан тахриж этилган бир ҳадисда Оиша (розияллоҳу анҳо онамиз) бундай дейдилар: «Намоз дастлаб икки ракъат деб фарз қилинган эди. Кейин сафар намози шу икки ракъатлигича қолди. Лекин муқимлиқдаги намоз тўрт ракъат қилиб тўлдирилди». Зуҳрий: «Оиша (онамиз) «Тўлдирилди» деганда нимани назарда тутганлар?» деб Урвадан сўради. Урва: «Усмон (розияллоҳу анҳу) бу хусусда (яъни намозни тўрт ракъат ўқимоқ тўғрисида) не деган бўлсалар, ўшандоқ таъвил қилдилар (ўшани назарда тутдилар)», деди». Ҳофиз Ибнул-Ҳажар «Фатҳ-ул-борий»да айтади: «Тўлдирилмоғининг сабаби Ал-Байҳақий Ҳишом ибн Урва орқали Урвадан тахриж этган ҳадисда шарҳланган. Урва айтдики, «Оиша (онамиз) сафарда тўрт ракъат ўқир эдилар. Шунда унга: «икки ракъат ўқинг» дедим. Айтдиларки, «Эй эгачимнинг ўғли! Менга оғирлик қилаётгани йўқ-ку!». (Илова: Ҳанафий мазҳабида сафарда тўрт ракъатлик фарзлар икки ракъат ўқилади, бу азийматдир. Мусофир киши муқим бир имомга эргашган тақдирда фарзларни тўлиқ ўқийди. Ёлғиз ўзи ўқиганида тўрт ракъатлик фарзлар қаср қилиб икки ракъат ўқилади).

Амал Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ва саҳобалардан келган ривоят асосидадир. Шофиъий, Аҳмад ва Исхоқнинг қавли шу. Шу фарқ биланки, Шофиъий сафарда намозни қаср ўқимоқ рухсат эканлигини айтади. Агар тўлиқ ўқиса, Шофиъийнинг фикрича, жоиз.

Қаср ўқиш вожибми ёки рухсатми деган масалада олимлар ихтилоф қилдилар. Ҳанафийлар биринчи қавлга эга бўлиб, қаср ўқиш вожиб деб айтдилар. (Ҳазрати)Али ва (ҳазрати)Умар (розияллоҳу анҳумо)дан қаср ўқиш вожиб, деб ривоят қилинган. Имом Нававий бир қанча илм ахлларининг шу фикрда эканликларини қайд этади. Ал-Хаттобий, «Ал-Маолим»да бундай дейди: «Салаф уламолари ва фуқаҳои амсорнинг кўпчилиги қаср ўқиш вожиб деб айтганлар. (Ҳазрати)Али, (ҳазрати)Умар, Ибн Умар ва Ибн Аббос (розияллоҳу анҳум)нинг қавли шудир. Умар ибн Абдулазиз, Қатода ва Ал-Ҳасандан шу қавл ривоят қилинган. Ҳаммод ибн Сулаймон: «Сафарда тўрт ракъат ўқиса, намозни иода қилади (қайта ўқийди)» дейди. Молик: «Вақтнинг ичида бўлгунича иода қилади, аммо вақти чиққандан кейин иода этмайди», дейди.

Шофиъий, Молик ва Аҳмад иккинчи қавлга эга булиб, қаср ўқиш вожиб дейдилар. Имом Ан-Нававий уламонинг кўпчилиги шу фикрда эканлигини айтади. Оиша, Усмон ва Ибн Аббос (розияллоҳу анҳум)дан шу қавл ривоят қилинган. Ибнул-Мунзир айтадики: «Бомдод ва Шом намозларида қаср йўқлиги борасида уламо иттифоқ қилган».

Ҳар икки гуруҳдан - сафарда қаср ўқиш вожиб деб айтганлари билан рухсат деб айтганлардан ҳар бири ўз йўлини таъйид этадиган (қувватлайдиган) далилларни зикр кдлади. Аммо сафарда қаср ўқиш рухсат деган даъво заиф. Чунки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам барча сафарларида икки ракъат ўқиганлар. Бас, у зот умр бўйи афзал нарсани қўйиб, афзал бўлмаган нарсага му-лозамат қилишлари ақлга яқин гап эмас.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш