Қасри салот (намознинг қисқартирилиши)
Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинадан Макка сари (йўлга) чиқдилар ва фақатгина Роббул-ъаламиндан қўрқиб, икки ракъат ўқидилар».
Бу ҳадис сафарда қаср ўқишлик қўрқув туфайли бўлади, деб иддао қилувчиларга жавобдир. Чунончи, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳдан бошқа ҳеч кимсадан қўрқувлари бўлмаган ҳолда ўша сафарда намозни қаср ўқиганларига далолат этади.
Бу ҳадис саҳиҳ.
Дўстларигиз билан улашинг!