Истисқо (ёмғир сўраш) намози
Исҳоқ ибн Абдуллоҳ ибн Кинонадан ривоят қилинди; айтди: «Мадинанинг амири (волийси) Валид ибн Уқба мени Ибн Аббосга жўнатди, у кишидан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёмғир дуоларини сўрашим керак эди. У кишининг ҳузурига етиб келдим, шунда бундай деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мубтазал (хор-ҳақир) қиёфада, тавозуъ ва тазарруъ ҳолатида очиқ ҳаво намозгоҳига чиқдилар. Сизларнинг бу хутбаларингиздек хутба айтмадилар. Ва лекин дуода, тазарруъ ва такбирда давом этдилар ва худди ҳайитда ўкиган намозларидек икки ракъат намоз ўқидилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбул-Лаҳм (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «У(Абул-Лаҳм) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни Аҳжаруз-зайтда кўрдики, қўлларини кўтариб, ёмғир тилаб, дуо қилар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (Аллоҳу таолодан) ёмғир сўрамоқ учун одамлар билан (намозгоҳга) чиқдилар ва улар билан икки ракъат намоз ўқидилар. Бу икки ракъатда жаҳрий (овоз чиқариб) қироат қилдилар. Ридоларини ўраб олдилар, қўлларини (дуога) кўтардилар, ёмғир тилаб дуо қилдилар, қиблага рўбарў турдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ