Абдуллоҳ ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (Аллоҳу таолодан) ёмғир сўрамоқ учун одамлар билан (намозгоҳга) чиқдилар ва улар билан икки ракъат намоз ўқидилар. Бу икки ракъатда жаҳрий (овоз чиқариб) қироат қилдилар. Ридоларини ўраб олдилар, қўлларини (дуога) кўтардилар, ёмғир тилаб дуо қилдилар, қиблага рўбарў турдилар».

Ридони айлантирмоқ ёки ўрамоқ ҳоли бундай изоҳланади: Ридонинг остдан чап учини ўнг қўли билан ва ўнг учини чап қўли билан тутиб, қўлларини орқасидан ўраб, ўнг қўли ушлаган учини ўнг елкасига ва чап қўл ушлаган учини чап елкага ташлайди. Шундай қилиб, Ридонинг ости юқорига, юқориси пастга, ўнг томони чапга, чап томони ўнгга ўтган бўлади.

Бу бобда Ибн Аббос, Абу Ҳурайра, Анас ва Абул-Лаҳм (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.

Абдуллоҳ ибн Зайднинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Илм аҳлларининг амали шу ҳадис асосидадир. Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шу.

Аббос ибн Тамимнинг амакисининг номи - Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим Ал-Мозиний.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш