Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Намоз ўқиётган эдим. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам шу ерда эдилар. Абу Бакр ва Умар (розияллоҳу анҳумо) ҳам у киши билан бирга эдилар. Ўтиргач, Аллоҳга сано (айтиш) билан бошладим, кейин Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтдим, кейин ўзим учун дуо қилдим. Шунда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тила, тилаган нарсанг сенга берилгайдир! Тила, тилаган нарсанг сенга берилгайдир!», дедилар.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Дуодан олдин аллоҳга ҳамду сано ва аллоҳнинг расулига салоту салом айтмоқ