Ал-Аъмашдан ривоят қилинди; айтди: «Абу Воилдан эшитдим, дедики, «Бир киши Абдуллоҳ (ибн Масъуд)дан (Қуръондаги) ушбу «ғойри оосинин» ёки «йоо синин» сўзлари қандай қироат қилинишини сўради.* (Абдуллоҳ) айтди: Шундан (шу қироатдан) бошқа бутун Қуръонни (маъносини фаҳмлаб) ўқидингми?» «Ҳа», деди. Абдуллоҳ айтдики, шундайлар борки, Қуръонни ўқийди-ю, уни худди (сифати) паст хурмо (доналари)дек сочади. Қуръон уларнинг тароқияларидан (бўғизларидан) нарига ўтмайди. Мен, бир-бирига ўхшаш шундай сураларни биламанки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни қўшиб-бирлаштириб ўқир эдилар». Шунда биз Алқамага буюрдик, у (Абдуллоҳ Ибн Масъуддан бир-бирига ўхшаш сураларни) сўради. (Абдуллоҳ ибн Масъуд) айтди: «Муфассал суралардан йигирмата борки, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ракъатда (улардан) ҳар икки сурани бирлаштириб ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Бир ракъатда икки (зам) сура ўқимоқ