(сафарда) икки намозни жамъ қилмоқ (қўшиб ўқимоқ)
Ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди: «Ибн Умар аҳли-оиласидан бировига ёрдамга ошиқмоғи зарур бўлгач, тез юрмоғи лозим келди ва (шунда) шомни то шафақ ботгунича таъхир этди. Кейин тушиб, иккисини (шом билан хуфтонни) жамъ қилиб ўқиди. Сўнг уларга, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тез юрмоқлари зарур бўлганда ана шундай қилганларини сўзлаб берди».
«Шафақ сўзининг изоҳи учун 101-изоҳга қаранг; Ўшанда Ибн Умарга жуфти ҳалоли - Абу Убайданинг қизи Сафийя ҳолати назъ (жон узиш ҳолатида) эканлиги хабар берилган бўлиб, улгуриб бормоғи учун шошилмоғи зарур бўлиб қолган эди.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Дўстларигиз билан улашинг!