Соғоний

Соғоний — (тўлиқ исми Розийюддин Ҳасан ибн Муҳаммад ас-Соғоний (577, Лаҳор - 650) - луғатшунос олим, фақиҳ ва муҳаддис. Ғазнада вояга етган. 615 й. Бағдодга келган, бу ерда бир муддат яшагач, Ҳиндистонга кетган. Ҳаж зиёратини ўташ учун Маккага, у ердан еса Яманга борган, сўнг тағин Бағдодга қайтиб к...

Батафсил ўқиш

Субазмуний

Субазмуний — Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ас-Субазмуний ал-Хорисий ал-Калабозий ал-Бухорий; лақаби У с т о з (872-952) - ханафийликдаги йирик фақиҳ, муҳаддис. Бухоро вшюятидаги Субазмун (Сабазмун) қишлоғида туғилган. Самъонийнинг маълумотига кўра, у сомонийлар амири Исмоил ибн Аҳмаднинг сарой...

Батафсил ўқиш

Судур

Судур — ("чиқиш") - мусулмон илоҳиёти ва фалсафасида Аллоҳ томонидан олам яратилиши жараёнини ифодаловчи терминлардан бири. Разолийнинг фикрича, олам яралишининг ягона сабаби Аллоҳнинг ихтиёрий хоҳишидир. Аллоҳ ҳар бир онда бу сабабиятни янгидан яратади ва истаган пайтда воқеларнинг одатда...

Батафсил ўқиш

Сулаймон

Сулаймон — (ас) - Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан бири, адолатли ва доно ҳукмдор, Довуд (ас)нинг ўғли. С. 13 ёшида тахтга ўтиради. Етук билимли, ҳар бир ишда ҳукм чиқаришда отасидан кўра олимроқ бўлади. Ривоятга кўра, у жамики инсу жин ва ҳайвонлару қушлар оламига ҳам подшохлик қилган. Учар ша...

Батафсил ўқиш

Суламий

Суламий — Абу Абдураҳмон Муҳаммад ибн Ҳусайн (937 ёки 942-1021) - Хуросон сўфийлик мактабининг йирик вакили, кўплаб асарлар муаллифи. Нишопурда туғилган. С. хирқани отасидан олган, лекин уни сўфий бўлиб шаклланишида бобоси Исмоил ибн Нужайд - муътадил маломатий катта таъсир кўрсатган. Ҳадислар ва фи...

Батафсил ўқиш

Сулук

Сулук — (араб. - йўл) - соликнинг тариқат йўлини ўтиш жараёни. Илоҳий маърифатни егаллашга бел боғлаган муриднинг руҳий-ахлоқий камолотга еришиш йўли.

Батафсил ўқиш

Сулҳ

Сулҳ — (араб. - ярашиш, келишув) -мусулмонлар билан фатҳ етилган вилоятлар аҳолиси ўртасида тузиладиган тинчлик битими; шаҳар билан тузилган битим шартлари бутун мамлакат ёки шаҳарга тобе вилоятга тааллукди бўлган. Битимни мусулмон лашкарбоши ва бир неча гувоҳ, маҳаллий аҳоли номидан - ҳоким, шаҳар...

Батафсил ўқиш

Сунна

Сунна — суннат (араб. - одат, анъана, хатти-ҳаракат тарзи) - исломда мусулмонлар учун ибрат ҳисобланган Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сўзлари, амаллари ва хатти-ҳаракатлари. С. муҳаддислар истилоҳида, қуйидагича таъриф қилинади: "Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан асар бўли...

Батафсил ўқиш

Суннийлик

Суннийлик — (сунна сўзидан) - қ. Аҳли сунна вал жамоа.

Батафсил ўқиш

Сура

Сура — (араб. - тизма, қатор, қўрғон, манзил ва шараф маъносида) - фақат Қуръонга. хос тушунча, унинг бўлимлари С. дейилади, уни шартли равишда боб билан таққослаш мумкин. Уламолар истилоҳида еса, С. - Қуръон оятларининг бошланиш ва тугаши белгиланган мустақил тоифасидир. Бошқача қилиб айтганда, Қур...

Батафсил ўқиш