Субазмуний
Субазмуний — Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ас-Субазмуний ал-Хорисий ал-Калабозий ал-Бухорий; лақаби У с т о з (872-952) - ханафийликдаги йирик фақиҳ, муҳаддис. Бухоро вшюятидаги Субазмун (Сабазмун) қишлоғида туғилган. Самъонийнинг маълумотига кўра, у сомонийлар амири Исмоил ибн Аҳмаднинг сарой фақиҳи бўлган ва саройда фиқҳга доир турли масалаларни ечиш билан машғул бўлган, шу сабабдан Устоз деб ном олган. С. Хуросон, Ироқ ва Ҳижоз бўйлаб саёҳат қилиб, илми адабдан дарс берган. Самъоний унинг 12 устози ва 7 шогирдини санаб ўтади. Фиқҳга доир 3 асар ёзган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!