Соғоний
Соғоний — (тўлиқ исми Розийюддин Ҳасан ибн Муҳаммад ас-Соғоний (577, Лаҳор - 650) - луғатшунос олим, фақиҳ ва муҳаддис. Ғазнада вояга етган. 615 й. Бағдодга келган, бу ерда бир муддат яшагач, Ҳиндистонга кетган. Ҳаж зиёратини ўташ учун Маккага, у ердан еса Яманга борган, сўнг тағин Бағдодга қайтиб келган. Лугат илмига доир 2 жилдли "Мажмаъул-баҳрайн" ва "Сиҳоҳи Жавҳарий"ни мукаммаллаштириб, олти жилдли бир асар ёзган. Бундан ташқари "аш-Шаворид", "ан-Наводир фил-луға", "Шарҳи абётил-муфассал", "Дуррус-саҳоба фи мавозии вафоётис-саҳоба", "Шарҳи саҳиҳи Бухорий" (мухтасар); ҳадисга доир "Мисбоҳуд-дужо", "Машорикул-анворин-Набавийя мин сиҳоҳил-ахборил-Мустафавийя" каби асарлар яратган. 2246 ҳадисдан иборат бўлган бу китобни Бухорий ва Муслимдан танлаб тузган, аббосий халифаларидан Мунтасирнинг кутубхонасига туҳфа етган. С. уйдирма ҳадисларга доир икки рисола ёзган, бу хусусда жуда талабчанлик билан баҳс юритган. Бағдодда вафот етган, васияти бўйича Маккага дафн етилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!