Сулҳ
Сулҳ — (араб. - ярашиш, келишув) -мусулмонлар билан фатҳ етилган вилоятлар аҳолиси ўртасида тузиладиган тинчлик битими; шаҳар билан тузилган битим шартлари бутун мамлакат ёки шаҳарга тобе вилоятга тааллукди бўлган. Битимни мусулмон лашкарбоши ва бир неча гувоҳ, маҳаллий аҳоли номидан - ҳоким, шаҳар коменданти, епископ ёки ўша пайтда шаҳарни бошқараётган бошқа шахслар имзолашган. С.га кўра, аҳолининг ҳаёти ва мол-мулки дахлсизлиги, черковлар ва шаҳар деворлари сақлаб қолиниши кафолатланган, бунинг евазига аҳоли жизя ёки хирож тўлаши, ҳарбий ҳаракатларда мусулмонларга ёрдам кўрсатиши, тунаш учун жой бериши ва уч кунлик озиқ-овқат билан таъминлаши лозим бўлган. Ҳар бир вилоятдан олинадиган солиқ турлича бўлган. Қутайба ибн Муслимнинг Самарқанд билан тузган битими (712 й.)да С. шартлари батафсил санаб ўтилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!