Сура
Сура — (араб. - тизма, қатор, қўрғон, манзил ва шараф маъносида) - фақат Қуръонга. хос тушунча, унинг бўлимлари С. дейилади, уни шартли равишда боб билан таққослаш мумкин. Уламолар истилоҳида еса, С. - Қуръон оятларининг бошланиш ва тугаши белгиланган мустақил тоифасидир. Бошқача қилиб айтганда, Қуръон оятларининг қўрғон ила ўралгандек бир тоифасига С., дейилади. Қуръон С.лардан иборатдир, С. Қуръоннинг бир бўлага бўлиб, уч ёки ундан кўп оятни ўз ичига олади. Қуръонда 114 та С. бўлиб, улардан ҳар бирининг ўз номи бор. Баъзи Сларнинг исми С.нинг аввалидаги сўздан олинган. Баъзилариники еса, ўша С.да зикри кўпроқ келган нарсаларнинг номига қўйилган. Қуръони каримдаги енг қисқа С. Кавсар С.си бўлиб, уч оятдан, енг узун С. Бақара С.си бўлиб, 286 оятдан иборатдир. Қуръон С.лари икки қисмга бўлинади: 1. Ҳижратдан олдин тушган С.лар - "Макка С.лари" (Маккада тушган) дейилади. 2. Ҳижратдан кейин тушган С.лар - "Мадина С.лари" (Мадинада тушган) дейилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!