Сулаймон
Сулаймон — (ас) - Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан бири, адолатли ва доно ҳукмдор, Довуд (ас)нинг ўғли. С. 13 ёшида тахтга ўтиради. Етук билимли, ҳар бир ишда ҳукм чиқаришда отасидан кўра олимроқ бўлади. Ривоятга кўра, у жамики инсу жин ва ҳайвонлару қушлар оламига ҳам подшохлик қилган. Учар шамоллар ҳам унинг ихтиёрида бўлиб, истаган жойга бир зумда елтиб қўйган. С. (ас) пайғамбарга берилган мўжизалардан бири мис булоғи бўлиб, ривоят қилинишича, ундан сув ўрнига мис оқиб ётар, пайғамбар измидаги жинлар еса, ўша мисдан унинг хоҳлаган нарсасини ясаб беришар екан. Жинларнинг С. (ас)га қасрлар бунёд етгани, денгаз тубидан дуру жавоҳирлар олиб чиқиб бергани накд етилади. С. (ас)қушлар тилини тушунганлигидан, ўз қўл остида бир неча хил қушларни тарбия қиларди. Бу кушлар орасида Ҳудҳуд (Сассиқпопишак) ҳам бўлиб, у бир неча вақт ғойиб бўлган ва С. (ас)га Сабо деган юртдаги малика Билқисни кўрганлиги хабарини олиб келади. С. (ас) Билқисга мактуб йўллайди ва Сабо юртининг маликаси Билқисни ёлғиз Аллоҳга итоат етишга мажбур қилади (Намл сураси 20-27-оятлар). С. (ас)нинг ўлими билан боғлиқ ривоят жинлар ғайбни - келажакда рўй берадиган воқеа-ҳодисаларни билади, деган гумонларни рад етади: ўтирган ҳолида жон таслим қилган С. (ас) таянган асони бир йил давомида ёгоч курти еб у ерга қулаб тушмагунча, С. (ас)нинг вафот етганлигини билмасдан пайғамбар уларга буюрган вазифа - баланд қаср бино қилиш ишини давом еттираверган (Саба сураси 14-оят). С. (ас) образи, у ва унга тобе жинлар томонидан рўёбга чиқарилган ғаройиб отлар, унинг ҳашаматли саройлари, учар галами ва б. - ўрта асрлардаги мусулмон адабиёти ва фолклорвда тез-тез учрайдиган мавзу. С. (ас) шунингдек, мусулмон оламида кенг тарқалган сеҳр-жоду илмининг ҳам етакчиларидан бири саналган. Олти қиррали юлдуз - С. (ас) муҳри рамзи бўлиб, у жинлар ва шайтонларга берилган фармонларга мана шу муҳрини босган. Олти қиррали юлдуз мусулмонларда ёмон кўздан, ёвуз руҳлардан ҳимоя етувчи асосий рамзлардан саналиб, бинолар, идишлар, тангаларда нақши туширилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!