Атамалар
Мактаб
Мактаб — ёзишадиган жой; бошланғич мактаб; ёзув столи, кабинет, идора, бюро. Бошланғич ("Қуръон" ўқитишдан) мактабни англатувчи истилоҳ сифатида М. куттобнинг синоними ҳолида қўлланилган; тўғри, шундай ҳолат ҳам қайд етилганки (11-а.да Нишопурда), М.да 5 ёшдан бошлаб фақат енг содда таълим...
Малакут
Малакут — олий илоҳий ҳокимият, Аллоҳнинг ғоя ва қарорлари, унинг илоҳий сирлари (асрор)нинг олий олами. Қуръонда М. истилоҳи Аллоҳнинг олий ҳокимияти маъносида келган ва у оддий, "ердаги" ҳокимиятдан бутунлай ўзгача (6:75; 7:185/184; 23:88/90; 36/83). М. билан одатда жабарут (илоҳий қудра...
Малоика
Малоика — қ. Фаришта.
Маломатийлар
Маломатийлар — (араб.- таъна аҳли, таънага қолувчилар) - сўфийлик тариқатларидан бирининг тарафдорлари. М. таълимотининг асосий қоидаларини Ҳамдун ал-Кассор (884 й. в.е.) ишлаб чиққан. Ал-Муҳосибий, Абу Язид ал-Бистомий ва Саҳл ат-Тустарий каби Ироқ зоҳидларининг қарашлари мазкур таълимотнинг шаклла...
Мамлук
Мамлук — ("егалик қилинадиган киши") - қул, синоними абд, лекин ундан фаркли ўлароқ ҳеч қачон кўчма маънода қўлланилмайди (мас., "Аллоҳнинг кули" каби). Дастлаб М. - туғма қулдан фарқли равишда фақат қўлга киритилган қул. Қуръонда бир марта абд мамлук (16:75/77) шаклида учрайди....
Манот
Манот — қад. араб маъбудаси; Набатея, Сурия ва Ҳижозда, айниқса, еъзозланган; такдир ва ўлим маъбудаси бўлган. Қора тошдан ишланган санами ва саждагоҳи Маккадан Ясрибга борадиган йўлдаги Қудайдада жойлашган. Ясрибдаги Авс ва Хазраж қабилалари М.га айниқса қаттиқ топинганлар. Улар Маккадаги Каъба қат...
Мандуб
Мандуб — (араб. - тавсия етилган, лозим топилган) - шариат ҳукмларидан бири (фарз, мубоҳ, макруҳ, ҳаром билан бирга). Диндорлар учун бажариш лозим топилган, тавсия етилган, лекин мажбур ҳисобланмаган амаллар М. ҳукмига киритилган. Ихтиёрий бажариладиган бир қанча урф-одатлар М. ҳисобланади, улар моҳ...
Маноқиб
Маноқиб — (араб. - фазилатлар) - тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф тушунчаси. Бирор улуғ зотнинг фазл ва мартабасини мақтаб, таъриф-тавсиф қилиш. Кўпинча шу ҳақдаги рисола ёки асар тушунилади. Мас., "Маноқиби Хожа Аҳрор" (Хожа Аҳрор таърифи), "Маноқиби Шоҳ Абдуллоҳ" (Шоҳ Абдуллоҳн...
Мансурийлар
Мансурийлар — ал-Мансурия - "ўта" шиаликдаги жамоа; Абу Мансур ал-Ижлий издошлари. Абу Мансур саҳройи ва саллаллоҳу алайҳи ва салламодсиз бўлган. Шиаларнинг 5-имоми Муҳаммад ал-Боқир вафотидан сўнг (732 й.) у Куфада даъват билан чиққан, ўзини шу имомнинг вориси (халифаси), ишончли вакили д...
Марвазий
Марвазий — Абул Фадл Муҳаммад ибн Муҳаммад ас-Суламий ал-Марвазий, ал-Ҳ а-к и м а ш-ш а ҳ и д (? - 945) - ҳанафийликдаги йирик имом, муҳаддис ва фақиҳ. Самъонийнинг маълумотларига кўра, у Бухоро қози калони бўлган, сомонийлар амири Нуҳ ибн Насрга фиқҳдан таълим берган. Амир уни бош вазир етиб тайинл...