Мансурийлар
Мансурийлар — ал-Мансурия - "ўта" шиаликдаги жамоа; Абу Мансур ал-Ижлий издошлари. Абу Мансур саҳройи ва саллаллоҳу алайҳи ва салламодсиз бўлган. Шиаларнинг 5-имоми Муҳаммад ал-Боқир вафотидан сўнг (732 й.) у Куфада даъват билан чиққан, ўзини шу имомнинг вориси (халифаси), ишончли вакили деб еълон қилган. Сўнгра у пайғамбарликка даъво қилиб, гўё Аллоҳ уни ўзига яқин олиб сурёний тилида уни ўғлим деб атаган. Пайғамбарлик унинг олти авлодида давом етажаги, сўнгтиси Маҳдий бўлишини даъво қилган. Аллоҳ ерга ўз "хабарчилари"ни юборишни тўхтатмаслигани тарғиб қилиб, Абу Мансур ўзини ерга қулаб тушган "осмоннинг бир парчаси" (кисф, шундан М.нинг бошқа номи - кисфийлар) деб еълон қилган. Осмон деганда Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) уруғлари - ҳошимийлар, ер деганда еса -шиалар тушунилган. Унинг даъвоси: Аллоҳ Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни Қуръон билан, уни еса -Қуръон шарҳи билан юборган. Абу Мансур ва унинг издошлари жаннат, дўзах, қайта тирилиш кабиларни мажозий маънода талқин қилиб, амалда уларни инкор етганлар. Ироқда Юсуф ибн Умар ас-Сақафий ноиблиги даврида (738-742) Абу Мансур ва М.нинг бир қисми қўлга олиниб қатл етилган. Тирик қолганларига унинг ўғли ал-Ҳусайн раҳбарлик қилган, у ҳам пайғамбарликни даъво қилган. Унинг издошларини ҳусайнийлар деб аташган. Уларнинг фаолияти ўттиз йилча давом етган. Халифа ал-Маҳдий даврида (775-785) ал-Ҳусайн қўлга олиниб халифа ҳузурига келтирилган ва унинг буйруғига кўра хочга тортилган. Халифа ундан қолган жуда катта бойликни мусодара қилиб, издошларини таъқиб етиб қатл еттирган. М. таълимоти Ироқда фаолият олиб борган "ўта" шиаларнинг бошқа таълимотлари каби ўзига яҳудий-христиан динлари унсурларини киритган. Жумладан, Абу Мансурнинг даъвосига кўра Аллоҳ биринчи бўлиб Исо (ас)ни яратган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!