Малакут
Малакут — олий илоҳий ҳокимият, Аллоҳнинг ғоя ва қарорлари, унинг илоҳий сирлари (асрор)нинг олий олами. Қуръонда М. истилоҳи Аллоҳнинг олий ҳокимияти маъносида келган ва у оддий, "ердаги" ҳокимиятдан бутунлай ўзгача (6:75; 7:185/184; 23:88/90; 36/83). М. билан одатда жабарут (илоҳий қудрат) тушунчаси ҳам боғлиқ. М. ва жабарутга инсон ақли бовар қилмайди, бироқ улар предмет сифатида "Қуйи", моддий оламда акс етган. Улар мукаммаллик ва доимийлик билан ажралиб туради, ҳоз. ва келажак ҳаёт ҳақидаги билимларни ўзларида сақлайдилар. "Олам ал-М." (М. олами) ва М.нинг ўзи қўшимча синоним сифатида ишлатилади. Жабарут одатда М. ва мулк ўртасидаги мавқени егаллайди ва М. ғояларини мулкда амалга ошишида воситачи бўлиб хизмат қилади. М., жабарут ва мулк Қуръонга қилинган ўрта асрлардаги шархларда, суннийлар, шиалар, сўфийларнинг асарларида кўп учрайди. Уларни қўллашдаги фарқларга қарамасдан, уларнинг асосий маъноси, мазмуни одатда ўзгаришсиз қолган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!