Маломатийлар
Маломатийлар — (араб.- таъна аҳли, таънага қолувчилар) - сўфийлик тариқатларидан бирининг тарафдорлари. М. таълимотининг асосий қоидаларини Ҳамдун ал-Кассор (884 й. в.е.) ишлаб чиққан. Ал-Муҳосибий, Абу Язид ал-Бистомий ва Саҳл ат-Тустарий каби Ироқ зоҳидларининг қарашлари мазкур таълимотнинг шаклланишида муҳим рол ўйнаган. М. ҳаракати умуман ягона ташкилий тузилмага ега бўлмай, мустақил маҳаллий тўгараклар шаклида еди. Дастлаб Нишопурда юзага келиб, ғарбга - Ироқ ва Сурияга, шарққа -Мовароуннаҳр ва Туркистонга тарқалган. М. айрим руҳонийларнинг ўз тақводорлигини бошқаларга пеш қилиб, ибодат ва маросимларни юзаки, намойишкорона бажо етишига еътироз билдиришган. Вақт ўтиши билан М. тариқати йўқолиб, унинг тарафдорлари қолмади. Бу таълимотнинг баъзи жиҳатлари нақшбандийлик тариқатида намоён бўлган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!