Марвазий
Марвазий — Абул Фадл Муҳаммад ибн Муҳаммад ас-Суламий ал-Марвазий, ал-Ҳ а-к и м а ш-ш а ҳ и д (? - 945) - ҳанафийликдаги йирик имом, муҳаддис ва фақиҳ. Самъонийнинг маълумотларига кўра, у Бухоро қози калони бўлган, сомонийлар амири Нуҳ ибн Насрга фиқҳдан таълим берган. Амир уни бош вазир етиб тайинлаган. Самъоний М.нинг 14 устози номини келтириб, М. 60 минг ҳадисни ёддан билганлигини ва доимо вақтини диний китоблар ва ибодатда ўтказганлиги ва давлат ишларига жуда оз вақт ажратганлигни ёзган. Бу ҳарбийларнинг норозилигига сабаб бўлган ва кўтарилган исён натижасида ўлдирилган. Фиқҳга доир 8 та асар ёзган, улар Абу Ҳанифа китобидан сўнг енг еътиборли китоблар саналган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!