Манот
Манот — қад. араб маъбудаси; Набатея, Сурия ва Ҳижозда, айниқса, еъзозланган; такдир ва ўлим маъбудаси бўлган. Қора тошдан ишланган санами ва саждагоҳи Маккадан Ясрибга борадиган йўлдаги Қудайдада жойлашган. Ясрибдаги Авс ва Хазраж қабилалари М.га айниқса қаттиқ топинганлар. Улар Маккадаги Каъба қатори М.нинг саждагоҳини ҳам зиёрат қилганлар. М. Арабистоннинг енг қад. маъбудаларидан ҳисобланиб кўпгина киши номлари таркибига ҳам қўшилган. Маккада учта маъбуда (ал-Лот ва ал-Узза қаторида)дан бири сифатида топилган. Қудайдадаги саждагоҳ Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) топшириқларига кўра 630-31 й.да бузиб ташланган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!