Мамлук
Мамлук — ("егалик қилинадиган киши") - қул, синоними абд, лекин ундан фаркли ўлароқ ҳеч қачон кўчма маънода қўлланилмайди (мас., "Аллоҳнинг кули" каби). Дастлаб М. - туғма қулдан фарқли равишда фақат қўлга киритилган қул. Қуръонда бир марта абд мамлук (16:75/77) шаклида учрайди. М.лар деб ҳарбий қўшинда хизмат қилувчи қул-жангчилар аталган. Улар кўпинча юқори ҳарбий лавозимларни егаллаб, бу билан ҳатто озодликка ҳам еришганлар. 9-а.дан ғулом (ўсмир, қул-жангчи) сўзининг синоними сифатида, лекин одатда оқ гуломларга нисбатан қўлланилган; 12-13-а.ларда М. атамаси Сурия ва Мисрда ғулом истилоҳини сиқиб чиқарган. Айюбийлардан бўлган М. амирлари 1250 й. Мисрда ҳокимиятни қўлга олган бўлиб, улар 14-а. ўрталаригача расман Аббосийлардан бўлган халифаларнинг амирлари ҳисобланганлар, сўнгра мутлақо мустақил ҳукмдорларга айланишган. 1250-1290 й.ларда ҳукмронлик қилган султонлар М.ларнинг Баҳрий сулоласига мансуб; Буржий М.лари (1382-1517) ўзаро қон-қариндошлик ришталари билан боғланмаганлар, улар • гуруҳбозлик асосида бирлашганлар. Бутун мана шу давр мобайнида қуллардан чиққан султонлар ўз қўшинларини М.лар - турклар ва кавказликлардан тўлдирганлар. Усмонийлар томонидан Миср босиб олингач (1517 й.), М.лар мамлакатнинг ҳарбий мулкдор юқори табақаси сифатида сақланиб қолишган; Истанбулдан тайинланадиган пошо мамлакатни мамлук амирларидан ташкил топган кенгаш ёрдамида бошқарган. 1805 ва 1811 йилларда турк лашкарбошиси, албанлардан бўлган Муҳаммад Али Қоҳирада мамлукларнинг барча раҳбарларини қириб ташлаган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!