Атамалар
Ризқ
Ризқ — (араб. - улуш) - 1) Қуръонга кўра Аллоҳнинг ҳар бир инсонга берган улуши Ислом динига кўра, барча банданинг Рини Аллоҳ белгилаб берган, ўлчаб қўйган, кимнинг Р. и тугаса, вафот етади. Р.ни фақат Аплоҳ таолонинг ўзигина беради. 2) Девонга мансуб кишилар учун мўлжалланган озиқ-овқат улуши (хали...
Рифўийлар
Рифўийлар — сўфийлик тариқати аъзолари. Ўрта асрларда вужудга келган. Бу тариқатга басралик Саййид Аҳмад Рифўий (1182 й. в.е.) асос солган. Р. Яқин Шаркда, хусусан, Еронда кенг тарқалган дарвишлардан иборат бўлган. Улар ҳозир ҳам мавжуд.
Робита
Робита — ("алоқа", "ришта") - Шаркдаги тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфга хос бўлган истилоҳ. Мурид билан унинг пири (муршид) ёки авлиё (валий) ўртасида пайдо бўладиган руҳий алоқа. Муриднинг бутун фикри-зикрини муршид қиёфасига жамлаши, у билан мулоқотга кириши ва ўзлигини унда...
Рофизийлар
Рофизийлар — (араб. рофиз - тарк етиш, рад етиш, баъзан маслагидан қайтиш маъноларида) - ўрта асрларда сунний ислом илоҳиётида изчил ислом йўлидан четга чиққан оқимлар, хусусан шиалар (Абу Бакр (ра) ва Умар (ра)нинг халифалик ҳуқуқини рад етганлари учун) Р. деб аталган. Кейинчалик Алини илоҳийлаштир...
Рукн
Рукн — (араб. - асос, устун), аркон ад-дин (дин асослари) - исломда енг муҳим саналган бешта вазифа. Унга "калимаи шаҳодат", намоз, закот, рўза ва ҳаж ибодатлари киради. Р. талабларини бажариш исломда ҳар бир мўмин-мусулмон учун мажбурий-фарз ҳисобланади. Лекин баъзи истисно ҳолатларда бу...
Румий
Румий — Жалолиддин Муҳаммад ибн Баҳоуддин Муҳаммад ал-Балхий (1207-1273) - шоир, мутафаккир, мавлавийлар (мавлавия) тариқатининг норасмий шайхи. Балх (Шим. Афғонистон)да туғилган. Отаси - Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ал-Хатибий ал-Балхий (1148-1231) Хоразмшоҳлар давлатида "Султон ул-уламо" (&quo...
Рустуфағний
Рустуфағний — Абул Ҳасан Али ибн Саид ар-Рустуфағний (? - 961) - ҳанафийликдаги машҳур муҳаддис, фақиҳ. Самарқанд вилоятидаги Рустуфағн (Рустуфагн) қишлоғида туғилган. Фиқҳга доир 3 та асар ёзган. Самъонийнинг маълумотига кўра, Самарқанднинг йирик фақиҳлари, жумладан, Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳамма...
Руҳобод
Руҳобод — Самарқанддаги Шайх Бурҳониддин Соғаржий мақбараси (14-а.). Амир Темур мақбарасининг шим.да жойлашган чорқирра шаклидаги гумбазли бино. Шайх Бурҳониддин Соғаржийни Амир Темур ўзига маънавий пир деб қабул қилган. Соғаржий 10-а.да Сомонийлар даврида яшаб, авлиёликда Кутб поғонасига кўтарилган...
Рўза
Рўза — (форс. - рўза, кундузги иш; араб тилида "саллаллоҳу алайҳи ва салламм" дейилиб, бирор нарсадан ўзини тийиш маъносини англатади) - исломдага бешта рукн (мажбурият)дан бири. Ҳар йили бир ой -Рамазон ойида Р. тутиш фарзлиги Қуръони каримда қайд етилган. Бунда бомдод намози вақтининг бо...
- « Олдинги
- Кейинги »