Рофизийлар
Рофизийлар — (араб. рофиз - тарк етиш, рад етиш, баъзан маслагидан қайтиш маъноларида) - ўрта асрларда сунний ислом илоҳиётида изчил ислом йўлидан четга чиққан оқимлар, хусусан шиалар (Абу Бакр (ра) ва Умар (ра)нинг халифалик ҳуқуқини рад етганлари учун) Р. деб аталган. Кейинчалик Алини илоҳийлаштириш тарафдорлари бўлган фирқалар (хусусан исмоилийлар) шу ном билан аталган. Умумий маънода Р. имомийлар, алавийлар ва зайдийларга нисбат берилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!