Рустуфағний
Рустуфағний — Абул Ҳасан Али ибн Саид ар-Рустуфағний (? - 961) - ҳанафийликдаги машҳур муҳаддис, фақиҳ. Самарқанд вилоятидаги Рустуфағн (Рустуфагн) қишлоғида туғилган. Фиқҳга доир 3 та асар ёзган. Самъонийнинг маълумотига кўра, Самарқанднинг йирик фақиҳлари, жумладан, Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Мотуридий ва Абул Қосим Ишоқ ибн Муҳаммад ал-Ҳаким ас-Самарқандий ва б. Р.дан илми ҳикмат ва илми ҳақиқатдан сабоқ олганлар. В.В.Бартолднинг фикрича, Самарқанд яқинидаги Бейли ота қишлоғида (бу қишлоқ ўрта асрлардаги Рустуфагн ўрнида жойлашган) Р.нинг мақбараси сақланиб қолган. РУҲ (араб. - жон, кўплиги арвоҳ) - диний тушунчага кўра, киши ҳаётида у билан бирга, вафотидан кейин еса, танадан чиқиб абадий қоладиган кўзга кўринмас нарса. Ҳадиси шарифда айтилишича, она қорнидаги чақалоқ тўрт ойлик бўлган куни унга Р. ато етилади ва умри давомида шу Р. билан бўлади. Баъзи уламолар Р. - бу қон деса, бошқалари нафас деб ҳисоблайди. Айримлар еса, Р.ни латиф ва нафис ҳаводан иборат деб, уни моддий нарсалар сафига киритади. Қуръонга кўра, Аллоҳ одамзотни яратмасдан олдинроқ дастлаб қиёматга қадар келадиган одамларнинг Р.ларини пайдо қилган. Исломда Р.нинг моҳияти ҳақида баҳс юритиш ман етилади. Қуръони каримнинг Исро сурасида (85-оят) Р. Аллоҳнинг илмига ҳавола етиладиган сир екани, Р. тўғрисида одамлар жуда оз маълумотга ега бўлишлари таъкидланган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!