Ризқ
Ризқ — (араб. - улуш) - 1) Қуръонга кўра Аллоҳнинг ҳар бир инсонга берган улуши Ислом динига кўра, барча банданинг Рини Аллоҳ белгилаб берган, ўлчаб қўйган, кимнинг Р. и тугаса, вафот етади. Р.ни фақат Аплоҳ таолонинг ўзигина беради. 2) Девонга мансуб кишилар учун мўлжалланган озиқ-овқат улуши (халифа Ўмар томонидан 638 й. жорий етилган ва бу 8-а. охиригача давом етган). Озиқ-овқат улуши девон рўйхатидаги жангчиларнинг оила аъзоларига ҳам белгиланган. 9-10-а.ларда Р. - асосан жангчилар маоши баъзан умуман маош (мас., Ўрта Осиёда сомонийлар даврида). Мисрда 12-15-а.ларда маълум ер майдонидан натура шаклида тўланган маош, шундан - умуман кўчмас мулкдан олинган даромад. 16-а.дан Усмонли турк салтанатида Р. деб даромад келтирувчи ер майдонига, хусусан вақф ерларига айтилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!