Румий
Румий — Жалолиддин Муҳаммад ибн Баҳоуддин Муҳаммад ал-Балхий (1207-1273) - шоир, мутафаккир, мавлавийлар (мавлавия) тариқатининг норасмий шайхи. Балх (Шим. Афғонистон)да туғилган. Отаси - Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ал-Хатибий ал-Балхий (1148-1231) Хоразмшоҳлар давлатида "Султон ул-уламо" ("Уламолар султони") деб улуғланган. 1231 й.да отаси вафот етгач, Р. унинг ўрнига Кўния мадрасасининг бош мударриси бўлади. Тариқат йўлини тутиб, шоир Саид Бурҳониддинга шогирд тушади, сўнг қаландар-сўфий Шамсиддин Муҳаммад Табризий билан дўстлашиб, уни ўз пири деб еълон қилади ва ақлий изланишлардан воз кечади. Бу Р. муридлари, уламолар норозилигига сабаб бўлади ва улар фатвоси билан Табризий ўлдирилади. Р. бу фожиадан қаттиқ таъсирланиб, пирининг исми шарифини тахаллус қилиб, ғазаллар ёза бошлайди. Р. шеърларида инсонлар ирқи, миллати, дини ва тилидан қатъи назар тенг ва ҳур еканлиги куйланади, ақидапарастлик ва мутаассиблик қораланади. Р. Кўния (Кичик Осиё)да вафот етган. Р. ҳар бир сўфий ислом фарзларини албатта бажариши шарт, деб ҳисоблаган, ўзи асос солган тариқатда шеър ва мусиқа тинглашни, самў пайтида гир айланиб, рақс (зикр) тушишни расм қилган. Бу еса, Р. душманлари томонидан шариат кўрсатмапарига зид деб баҳоланган. Р.нинг 25.500 байтдан ортиқ "Маснавийи маънавий" асари "тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфнинг чинакам қомуси" деб тан олинган. Унда Шарқ халқлари огзаки ижоди намуналари - юзлаб ривоят, афсона, масал, мақол, матал, рамзий ҳикоятлар орқали ислом ва тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф ғоялари маснавий турда талқин етилган. Жомий ва Навоий Р. ижодига юксак баҳо беришган. Машраб еса, "Маснавийи маънавий"дан илҳомланиб, "Мабдаи нур" ахлоқий-таълимий достонини яратган. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда Р.нинг "Ичингдаги ичингдадур" (Тошкент, 1997) китоби, "Маснавийи маънавий" изохди нашрининг 1-китоби (Тошкент, 1999) ва б. асарлари нашр қилинди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!