Рукн
Рукн — (араб. - асос, устун), аркон ад-дин (дин асослари) - исломда енг муҳим саналган бешта вазифа. Унга "калимаи шаҳодат", намоз, закот, рўза ва ҳаж ибодатлари киради. Р. талабларини бажариш исломда ҳар бир мўмин-мусулмон учун мажбурий-фарз ҳисобланади. Лекин баъзи истисно ҳолатларда бу мажбурият зиммадан соқит бўлади. Мас., бойлиги шариат белгилаган маълум микдорга (нисобга) етмаган киши закот бермайди ёки қодир бўлмаган мусулмонлар зиммасидан ҳаж ибодати ҳам соқит бўлади. Имоннинг рукнлари еса, иккитадир. Яъни, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳ томонидан келтирган барча аҳкому аркон ва маълумотларга дил билан тасдиқ етиб, тил билан иқрор қилишдир.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!