Рўза
Рўза — (форс. - рўза, кундузги иш; араб тилида "саллаллоҳу алайҳи ва салламм" дейилиб, бирор нарсадан ўзини тийиш маъносини англатади) - исломдага бешта рукн (мажбурият)дан бири. Ҳар йили бир ой -Рамазон ойида Р. тутиш фарзлиги Қуръони каримда қайд етилган. Бунда бомдод намози вақтининг бошланишидан то қуёш ботгунга қадар емаслик, ичмаслик, жинсий яқинлик, ғийбат, чақимчилик қилмаслик, ҳаром қилинган нарсаларга қарамаслик шарт. Р. соғлом, сафарда бўлмаган, балоғат ёшидаги мусулмон-мўминларга фарз қилинган. Ҳомиладор, емизикли аёллар, сафарда юрганлар, оғир беморлар Р. тутмаслиги, кейин имконият туғилганда адо (қазо) етишларига руҳсат берилган. Р.га тоқати етмайдиган қариялар, сурункали беморлар Р. ўрнига фидя садақаси (бир мискинни бир бор тўйдириш) беришлари мумкин. Р. тутиш Қуръонда белгиланганидек, инсонни тақвога, яъни моддий ва маънавий жиҳатдан сабр-тоқатли бўлишга, иродани мустаҳкамлашга ўргатади. Р.нинг кўпгана касалликларга шифо бахш етишини кейинги пайтда олимлар ҳам тасдиқламоқдалар. Лекин, шариат кўрсатмаларига кўра, Р.ни бошқа мақсадларда емас, фақат Аллоҳнинг фарз қилган ибодатини адо етиб саллаллоҳу алайҳи ва салламоб орттириш, тақволи бўлиш мақсадидагана тутиш буюрилади. Р. дастлаб Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинага ҳижрат қилганларидан 18 ой ўтгач фарз қилинган. Агар Р. қасддан очиб юборилса, рамазондан кейин бирор кун қолдирмай олтмиш кун Р. тутиб беради, бунга заифлик ёки беморлик туфайли қодир бўлмаса олтмиш мискинга таом бериш билан каффорат тўланади. Р. бир неча турли бўлади: ёинки 1. Фарз. Бу Рамазон ойи Р.сидир. 2. Вожиб. Мас., нафлга киришиб, кейин бузиб қўйганда, унинг қазосини тутиб бериш вожибдир. 3. Нафл. Душанба, пайшанба кунларида, шаввол ойида олти кун тутилган Р.лар. 4. Макруҳ. Ёлғиз жума ёки шанба якшанба кунларида, шунингдек, икки ҳайитда тутилган Р.лар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!