Атамалар
Арасот
Арасот — қ. Аъроф.
Арафа
Арафа — (араб. - билмоқ, танимоқ, маърифат ҳосил қилмоқ) - 1) ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича 12-ой (Зил-ҳижжа) 9-кунининг номи. Ислом манбаларида айтилишича, бу куннинг А. деб аталишига сабаб Иброҳим (ас)га Жаброил ҳаж ибодатининг арконларини шу куни ўргатиб кетган. Ҳожилар шу куни Арафот тепалиги...
Арафот
Арафот — Макка ш.дан 20 км нарида жойлашган, узунлиги 11-12 км ва кенглиги 6,5 км бўлган водий. Шимол томондан тоғ тепалиги билан ўралган, бу тепалик ҳам А. дейилади. Қурбон ойи (Зилҳижжа ойи)нинг 9-куни, яъни арафа куни ҳожилар шу тепаликка чиқиб, то қуёш ботгунга қадар ибодат билан машғул бўладила...
Арвоҳ
Арвоҳ — (араб. - руҳлар) - қ. Руҳ.
Арслонбоб
Арслонбоб — (тахм. 11-а.) - туркистонлик машҳур сўфий. А.нинг ҳаёти, сўфийлик фаолияти ҳақидаги маълумотлар насабнома (шажара)ларда ва қўлёзма манбаларда қисқа берилган. Аҳмад Яссаллаллоҳу алайҳи ва салламийнинг биринчи маънавий устози бўлган. Ёш Аҳмад унинг раҳбарлигида суфиштик тариқатининг муракк...
Арш
Арш — Арши аъло (араб. тахт) - буюк тахт. Ақоид илми уламолари фикри, оят ҳамда ҳадисларга кўра, А. оёқлари бор тахт бўлиб, уни фаришталар кўтариб туради. У худди олам устидаги куббага ўхшаш. У махлуқотларнинг шифтидир. Аллоҳ таолонинг А.га еҳтиёжи йўқ, балки уни Ўзи билган ҳикмат учун яратгандир. А...
Аср
Аср — беш вақт ўқиладиган намознинг бири. 4 ракаат фарз бўлиб, кун ботишидан 2 соат илгаридан то кун ботгунга қадар муддатда бажарилади.
Асҳоб
Асҳоб — қ. Саҳоба.
Афғоний
Афғоний — Муҳаммад ибн Сафдор Жамолиддин (1839-1897) - диний-сиёсий арбоб. Кобулда диний, Ҳиндистонда дунёвий билим олган. Ҳаётининг кўп қисми муҳожирликда кечган. Ислом динини ислоҳ қилиш ва мусулмон оламини ислом байроғи остида бирлашишга қилган даъватлари билан танилган. 1871-79 йларда Миср ижтим...
Ахбор
Ахбор — (араб. - хабарнинг кўплиги, хабарлар) - шиаларнинг муқаддас ривоятлари. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва Али (кв)нинг сўзлари, фаолияти тўғрисидаги ривоятлар тўплами. А. Қуръондан кейинги муқаддас манбалардан ҳисобланади. Сунна Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва саҳобаларнинг...