Абу Умома (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, Видо ҳажларида хутба ўқиётиб, айтдилар: «Раббингиз Аллоҳдан қўрқингизлар ва беш вақт намозингизни ўқингизлар! (Рамазон) ойингиз рўзасини тутингизлар! Молларингиз закотини берингизлар! Бошлиқларингизга итоат этингизлар! (Ана шу тақдирда) Роббингизнинг Жаннатига кирингизлар!..»

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Каъб ибн Ужра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга бундай дедилар: «Эй Ужранинг ўғли Каъб! Мендан кейин келадиган амирлардан сен учун Аллоҳдан паноҳ тилайман! Кимки уларнинг эшикларидан ичкари кирса, уларнинг ёлғонларини тасдиқ этса ва зулмларида ёрдамчи бўлса, у мендан эмасдир ва мен ҳам ундан эмасдирман! (Эртага у) менга, Ҳавз(и Кавсарим)га яқин йўлай олмас!.. Ва кимки, хоҳ уларнинг эшикларидан ичкари кирсин, хоҳ кирмасин, уларнинг ёлғонларини тасдиқ этмаса ва зулмларида ёрдамчи бўлмаса, ана у мендандир ва мен ҳам ундандирман! (Эртага у) менга, Ҳавз(и Кавсарим)га келгайдир. Эй Ужранинг ўғли Каъб! Намоз бурҳондир (иймоннинг далил-ҳужжатидир). Рўза - мустаҳкам қалқондир! Садақа - гуноҳни ўчиргайдир, худди сув оловни ўчирганидек! Эй Ужранинг ўғли Каъб! Билгинки, ҳаромдан озиқланиб каттарган гўшт учун (жасад учун) фақатгина олов авлодир!..» Бу ҳадис ҳасан-ғариб.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Аммор (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, жунуб бўлган кишига, овқат емоқчи ёки (ичимлик: чой, сув, сут) ичмоқчи ёки ухламоқчи бўлса, худди иамозга таҳорат олгандек таҳорат олсин, деб рухсат бердилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам змизикли ўғил боланинг сийдиги борасида бундай дедилар: «Ўғил боланинг сийдиги устига сув қуйилади, қиз боланинг сийдиги ювиб ташланади».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Таҳоратда икки ратл (салкам икки литр) сув етарлидир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат олсалар - таҳоратда, (соч-соқол) тарасалар - тарамоқликда ва (пойабзал) кийсалар - киймоқликда ўнгдан бошлашни севар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдуллоҳ ибн Буср (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат кунида умматим(нинг сиймоси) сажда асаридан оппоқ-ярқироқ ва таҳорат таъсиридан порлоқ-ялтироқдур!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жиннинг кўзлари билан Одам фарзандларининг аврат (жойлар)и орасида парда-тўсиқ бўладиган нарса - Одам фарзандларидан биронтаси хало жойга кираётганида «Бисмиллоҳ» демоғидир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Қайс ибн Осим (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «У (Қайс) Исломга кирди ва шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга сув билан ва сидра билан ғусл қилмокни буюрдилар.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Каъб ибн Ужра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Бани Абдулашҳал масжидида шом намозини ўқидилар. (Сўнг) одамлар нафл намозини ўқишга туришди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу намозни уйларда ўқиигизлар...» - дедилар.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Сафар боблари