Ўтган масала (яъни, намознинг фазилати)
Абу Умома (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, Видо ҳажларида хутба ўқиётиб, айтдилар: «Раббингиз Аллоҳдан қўрқингизлар ва беш вақт намозингизни ўқингизлар! (Рамазон) ойингиз рўзасини тутингизлар! Молларингиз закотини берингизлар! Бошлиқларингизга итоат этингизлар! (Ана шу тақдирда) Роббингизнинг Жаннатига кирингизлар!..»
Сулайм ибн Омир айтади: «Абу Умомага: «Неча ёшингда бу ҳадисни эшитдинг?» дедим. «Ўттиз ёшнинг боласи эканимда (яъни ўттиз ёшимда) эшитдим!..» - деди.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
«За-амрикум» бирикмасининг айнан муқобили «Ишларингизнинг эгаси» бўлади. Яъни давлат ва жамият ишларингизни юритадиган ва идора қиладиган кишилар дегани. Ал-Қорий (Алийул-Қорий ҳазратлари) бунинг тафсирида бундай дейди: «Яъни халифа, ҳукмдор ва бошқа давлат кишилари. Ёки (ҳар фандаги) олимлар. Ёки, янада кенгроқ маънода мусулмонларга оид ишнинг бошига қўйилган ҳар қандай бир шахс». Аммо... мақом ва рутбасидан қатъи назар, гуноҳ ишларда бандага итоат этишлик йўқ. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳга қарши осийлик, гуноҳ-маъсият бўлган сўзда, иш ва ҳаракатларда бандага итоат этмоқни манъ қилганлар. (Чунончи ҳеч қайси бир ақлли йўлбошчи ўз халқини гуноҳ ишларга буюрмайди).