Сафар боблари
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир киши чиройлик таҳорат олишлик билан таҳорат олса, кейин намозга чиқса уни (уйидан) фақатгина намоз чиқарса (ёки «қўзғотса» дедилар), босган ҳар бир қадами учун Аллоҳ унинг даражасини юксалтиргайдир ёки ҳар бир қадами учун унинг бир хатосини кетказгайдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАл-Аъмашдан ривоят қилинди; айтди: «Абу Воилдан эшитдим, дедики, «Бир киши Абдуллоҳ (ибн Масъуд)дан (Қуръондаги) ушбу «ғойри оосинин» ёки «йоо синин» сўзлари қандай қироат қилинишини сўради.* (Абдуллоҳ) айтди: Шундан (шу қироатдан) бошқа бутун Қуръонни (маъносини фаҳмлаб) ўқидингми?» «Ҳа», деди. Абдуллоҳ айтдики, шундайлар борки, Қуръонни ўқийди-ю, уни худди (сифати) паст хурмо (доналари)дек сочади. Қуръон уларнинг тароқияларидан (бўғизларидан) нарига ўтмайди. Мен, бир-бирига ўхшаш шундай сураларни биламанки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни қўшиб-бирлаштириб ўқир эдилар». Шунда биз Алқамага буюрдик, у (Абдуллоҳ Ибн Масъуддан бир-бирига ўхшаш сураларни) сўради. (Абдуллоҳ ибн Масъуд) айтди: «Муфассал суралардан йигирмата борки, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ракъатда (улардан) ҳар икки сурани бирлаштириб ўқир эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Келсам, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уйда намоз ўқиётган эканлар, эшик устларидан ёпиқ эди. Шунда юриб келиб менга эшикни очдилар, кейин яна жойларига қайтдилар». Оиша (онамиз) бу эшик қибла томонда эди, деб сифатладилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллар либосида намоз ўқимас эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМуҳаммад ибн Ал-Мусанна, Муҳаммад ибн Жаъфар воситасида Шуъбадан, Абу Исҳоқдан, Осим ибн Зомрадан, Ҳазрати Алидан, Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бизга баён қилди... Ўтган ҳадиснинг ўзи...
Ҳадис ҳақида батафсилроқОсим ибн Зомрадан ривоят қилинди: «Али (розияллоҳу анҳу)дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кундузги намозлари ҳақида сўрадик. Шунда «Сизларнинг бунга тоқатларингиз етмайди!» дедилар. («Балки) бирортамизнинг тоқати етар» дедик. Шунда айтдиларки, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, қуёш мана бу ёкдан (шарқдан) чиқиб юксалиб, аср вақтида ана у ёқдан (ғарбдан) юқорида (бир хил юксакликда) тургандек бўлганида икки ракъат намоз ўқир эдилар. Қуёш мана бу ёқдан юксалиб, пешин вақтида ана у ёқдан юқорида тургандек бўлганида тўрт ракъат ўқир эдилар. Пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракъат ва фарзидан кейин икки ракъат ўқир эдилар. Асрнинг фарзидан олдин тўрт ракъат ўқир эдилар ва малоикаи муқоррабинга, анбиё ва мурсалинга, мўъмин ва мусулмонларга салом беришлик билан ҳар икки ракъат орасини ажратар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тунги ва кундузги намозлар икки-икки ракъатдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Абу Умар, Суфён ибн Уйайна орқали Ҳишом ибн Урвадан, унинг отасидан бизга баён қилди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар...» - деди ва ўтган ҳадиснинг ўзини зикр қилди.
Ҳадис ҳақида батафсилроқҲаннод, Абда ва Вакиъ орқали Ҳишом ибн Урвадан бизга баён қилди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар», - деди ва ўтган ҳадиснинг ўзини зикр этди.
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам маҳаллаларда масжидлар бино қилинмоғини, масжидлар тоза-озода ва хуш бўйли қилиб сақланмоғинн буюрдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМанбалар
-
Қасри салот (намознинг қисқартирилиши)
Намоз қанча муддат қаср ўқилмоғи
Сафарда нафл намози ўқимоқ
(сафарда) икки намозни жамъ қилмоқ (қўшиб ўқимоқ)
Истисқо (ёмғир сўраш) намози
Кусуф намози (қуёш ёки ой тутилганда ўқиладиган намоз)
Кусуф намозида қироатнинг кайфияти
Салот ул-хавф (хавф туғилганда ўкиладиган намоз)
Тиловат саждаси
Аёлларнинг масжидларга чиқмоқлари
Масжидда тупурмоқ кароҳат эканлиги
«ал-Алақ» ва «ал-Иншиқоқ» сураларидаги тиловат саждаси
«ан-Нажм» сурасидаги тиловат саждаси
Бу сурада («ан-Нажм»)да тиловат саждаси йўқ эканлиги
«Сод» сурасида тиловат саждаси
«ал-Ҳаж» сурасида тиловат саждаси
Саждаи тиловатда ўқиладиган дуо
Кечқурунги вирдини кечиктириб, кундузи қазосини адо этган киши
Имомдан олдин бошини кўтарган киши ҳақида қаттиқ ҳукм
Фарзни ўқигандан кейин жамоатга имом бўлган киши
Совуқда ва иссиқда кийим устига сажда қилмоққа рухсат борлиги
Бомдод намозидан кейин то қуёш (порлаб) чиққунича масжидда ўтирмоқ мустаҳаб эканлиги
Намозда юзни ўгириб қарамоқ
Саждада имомга етган киши нима қилади?
Намоз бошланаётганда жамоат имомни тик туриб кутмоғи кароҳат эканлиги
Дуодан олдин аллоҳга ҳамду сано ва аллоҳнинг расулига салоту салом айтмоқ
Масжидларда хушбуй тутатқилар тутатмоқ
Кечки ва кундузги намозлар икки-икки ракъатдандир
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам кундузи ўқиган татаввуъ намозлари (ихтиёрий, суннат, мустаҳаб ва нафл намозлари)
Аёллар кийимини кийиб намоз ўқимоқ кароҳат эканлиги
Нафл намозида жоиз бўлган юрмоқлик ва амал (бирор иш бажармоқлик)
Бир ракъатда икки (зам) сура ўқимоқ
Масжид сари юрмоқнинг фазилати ва хар бир қадамга ёзиладиган савоб
Шомдан кейин уйда намоз ўқимоқ янада фазилатлироқ эканлиги
Киши мусулмон бўлганида ғусл қилмоғи
Хало жойга кираётганда «Бисмиллоҳ» демоқ
Сажда ва таҳорат асарлари қиёмат кунида бу умматнинг сиймосида кўринмоғи
Таҳоратни ўнг томон аъзоларидан бошламоқ мустаҳаб эканлиги
Таҳоратга етгулик сувнинг миқдори
Эмизикли ўғил боланинг сийдиги устидан сув қуйиб тозаламоқ
Таҳорат олган жунуб кишига овқат емоққа ва ухламоққа рухсат борлиги
Намознинг фазилати
Ўтган масала (яъни, намознинг фазилати)