Осим ибн Зомрадан ривоят қилинди: «Али (розияллоҳу анҳу)дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кундузги намозлари ҳақида сўрадик. Шунда «Сизларнинг бунга тоқатларингиз етмайди!» дедилар. («Балки) бирортамизнинг тоқати етар» дедик. Шунда айтдиларки, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, қуёш мана бу ёкдан (шарқдан) чиқиб юксалиб, аср вақтида ана у ёқдан (ғарбдан) юқорида (бир хил юксакликда) тургандек бўлганида икки ракъат намоз ўқир эдилар. Қуёш мана бу ёқдан юксалиб, пешин вақтида ана у ёқдан юқорида тургандек бўлганида тўрт ракъат ўқир эдилар. Пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракъат ва фарзидан кейин икки ракъат ўқир эдилар. Асрнинг фарзидан олдин тўрт ракъат ўқир эдилар ва малоикаи муқоррабинга, анбиё ва мурсалинга, мўъмин ва мусулмонларга салом беришлик билан ҳар икки ракъат орасини ажратар эдилар».

Бу намоз Зуҳо намозидир. Бунинг ишроқ намози эканлиги ҳам баён қилинган. Баъзилар эса бу намозни «Заҳваи суғро» (кичик зуҳо, чошгоҳ) деб ва ҳадисда келган иккинчи намозни эса «Заҳваи кубро» (катта зуҳо) деб номлайди.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш