Кечки ва кундузги намозлар икки-икки ракъатдандир
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тунги ва кундузги намозлар икки-икки ракъатдир».
Шуъбанинг биродарлари Ибн Умар ҳадисининг ривоятида ихтилоф қилдилар. Бирови бу ҳадисни марфуъ тарзида, бирови эса мавқуф тарзида ривоят қилди
Абдуллоҳ ибн Умардан, Нофиъдан, Ибн Умардан, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан, айни шу ҳадис уйқаш тарзида ривоят қилинган. Саҳиҳ бўлган ривоят Ибн Умар воситасида Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ва Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Тунги ва кундузги намозлар икки-икки ракъатдир» деб айтган ҳадисдир. Сиқа (ишончли) кишилар, Абдуллоҳ ибн Умар воситасида Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳадисни ривоят қилганлар ва ҳадисда кундузги намозни зикр этмаганлар. Убайдуллоҳдан, Нофиъдан, Ибн Умардан бундай деб ривоят қилйнди: «Ибн Умар кечаси икки-икки ракъат, кундузи тўрт ракъат ўқир эди».
Илм аҳллари бу ҳадисда ихтилоф қилдилар: «Баъзиларининг фикрича, тунги ва кундузги намоз икки-икки ракъатдир. Шофиъий ва Аҳмаднинг қавли шу. Баъзилари эса тунги намоз икки-икки ракъат эканлигини айтишади ва кундузги ўқиладиган нафл намози, пешиннинг аввалги суннати ва бошқа (тўрт ракъатли) суннат намозлари сингари тўрт ракъатдан ўқилади деган фикрга эга бўлишади. Суфён Ас-Саврий, Ибнул-Муборак ва Исҳоқнинг қавли шудир.