Масжидларда хушбуй тутатқилар тутатмоқ
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам маҳаллаларда масжидлар бино қилинмоғини, масжидлар тоза-озода ва хуш бўйли қилиб сақланмоғинн буюрдилар».
Суфён ибн Уйайна ҳадисда ворид бўлган «Ад-дур» сўзини «Қабоил» (қабилалар)» тарзида тафсир қилган. Бу сўз «Ал-мирқод»да бундай изоҳланади. Бу «Дор» калимасининг кўплик шаклидир. «Бино», «арса (ер майдони)», «маҳалла» деган маъноларни ўзида мужассам қилган бир номдир. Бу ўринда «маҳалла» деган маъно кўзда тутилган. Чунки, араблар бир қабила тўпланган маҳаллани «Дор» деб атайдилар». Ибнул-Мулк фикрича, ҳадис, уйлардаги битта хонани ибодат учун мослаб қўйиш маъносида келган. Аммо биринчи маъноси олинган ва ўша маъно асосида амал қилинган.
Ҳар бир маҳалла халқи бир масжид бино қилсин, деб буюрмоқларининг ҳикмати, балки бир маҳалла аҳолиси намоз учун бошқа маҳаллага боришлари ё имконсиз, ёки машаққатли бўлиши мумкин ва масжидда жамоат билан намоз ўқимоқ фазилатидан маҳрум қолишлари мумкин.