Сафар боблари
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Намоз ўқиётган эдим. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам шу ерда эдилар. Абу Бакр ва Умар (розияллоҳу анҳумо) ҳам у киши билан бирга эдилар. Ўтиргач, Аллоҳга сано (айтиш) билан бошладим, кейин Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтдим, кейин ўзим учун дуо қилдим. Шунда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тила, тилаган нарсанг сенга берилгайдир! Тила, тилаган нарсанг сенга берилгайдир!», дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Қатода (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Намозга иқомат айтилганда, то менинг (масжидга) чиққанимни курмагунларингизча ўринларингиздан турмангизлар!»
Ҳадис ҳақида батафсилроқАли ва Муъоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизлардан бирортангиз намозга келса ва имомни (ҳар қандай) бир ҳол устида учратса, имом қилаётган амални қилсин».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан намозда юзни ўгириб қарамоқ ҳақида савол қилдим. Айтдиларки, «Бу бир ихтилос (қўчирма)дирки, шайтон кишининг намозидан шундоқ ўғирлайди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга бундай дедилар: «Эй фарзандим! Намозда асло юзингни ўгириб қарама! Чунки намозда юзни ўгириб қарамоқ ҳалокатдир! Агар жуда зарур бўлса, (бу ишни) нафл намозларида қил, фарз намозларида қилма!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИкрима (розияллоҳу анҳу)нинг баъзи биродарларидан ривоят қилинди, «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда кўз қири билан боқар эдилар». Ва ўтган ҳадисни зикр қилди...
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда ўнг томонга ва чап томонга кўз қири билан боқар эдилар. Бўйинларини орқага қайирмас эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки бомдод намозини жамоат билан ўқиса, кейин то қуёш (порлаб) чиққунича ўтириб Аллоҳни зикр қилса, кейин (туриб) икки ракъат намоз ўқиса, унга бир ҳаж ва умранинг савобидек савоб берилгайдир!» (Анас) айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (уч марта): «Тўлиқ-тўкис, тўлиқ-тўкис, тўлиқ-тўкис!» дедилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқЖобир ибн Самура (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозини ўкиб бўлгач, то қуёш (порлаб) чиққунича намоз ўқиган жойларида ўтирар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Пешин жазирамасида Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларида намоз ўқиган пайтларимизда, иссиқдан сақланмоқ учун кийимларимиз устига сажда қилар эдик».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМанбалар
-
Қасри салот (намознинг қисқартирилиши)
Намоз қанча муддат қаср ўқилмоғи
Сафарда нафл намози ўқимоқ
(сафарда) икки намозни жамъ қилмоқ (қўшиб ўқимоқ)
Истисқо (ёмғир сўраш) намози
Кусуф намози (қуёш ёки ой тутилганда ўқиладиган намоз)
Кусуф намозида қироатнинг кайфияти
Салот ул-хавф (хавф туғилганда ўкиладиган намоз)
Тиловат саждаси
Аёлларнинг масжидларга чиқмоқлари
Масжидда тупурмоқ кароҳат эканлиги
«ал-Алақ» ва «ал-Иншиқоқ» сураларидаги тиловат саждаси
«ан-Нажм» сурасидаги тиловат саждаси
Бу сурада («ан-Нажм»)да тиловат саждаси йўқ эканлиги
«Сод» сурасида тиловат саждаси
«ал-Ҳаж» сурасида тиловат саждаси
Саждаи тиловатда ўқиладиган дуо
Кечқурунги вирдини кечиктириб, кундузи қазосини адо этган киши
Имомдан олдин бошини кўтарган киши ҳақида қаттиқ ҳукм
Фарзни ўқигандан кейин жамоатга имом бўлган киши
Совуқда ва иссиқда кийим устига сажда қилмоққа рухсат борлиги
Бомдод намозидан кейин то қуёш (порлаб) чиққунича масжидда ўтирмоқ мустаҳаб эканлиги
Намозда юзни ўгириб қарамоқ
Саждада имомга етган киши нима қилади?
Намоз бошланаётганда жамоат имомни тик туриб кутмоғи кароҳат эканлиги
Дуодан олдин аллоҳга ҳамду сано ва аллоҳнинг расулига салоту салом айтмоқ
Масжидларда хушбуй тутатқилар тутатмоқ
Кечки ва кундузги намозлар икки-икки ракъатдандир
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам кундузи ўқиган татаввуъ намозлари (ихтиёрий, суннат, мустаҳаб ва нафл намозлари)
Аёллар кийимини кийиб намоз ўқимоқ кароҳат эканлиги
Нафл намозида жоиз бўлган юрмоқлик ва амал (бирор иш бажармоқлик)
Бир ракъатда икки (зам) сура ўқимоқ
Масжид сари юрмоқнинг фазилати ва хар бир қадамга ёзиладиган савоб
Шомдан кейин уйда намоз ўқимоқ янада фазилатлироқ эканлиги
Киши мусулмон бўлганида ғусл қилмоғи
Хало жойга кираётганда «Бисмиллоҳ» демоқ
Сажда ва таҳорат асарлари қиёмат кунида бу умматнинг сиймосида кўринмоғи
Таҳоратни ўнг томон аъзоларидан бошламоқ мустаҳаб эканлиги
Таҳоратга етгулик сувнинг миқдори
Эмизикли ўғил боланинг сийдиги устидан сув қуйиб тозаламоқ
Таҳорат олган жунуб кишига овқат емоққа ва ухламоққа рухсат борлиги
Намознинг фазилати
Ўтган масала (яъни, намознинг фазилати)