Намоз бошланаётганда жамоат имомни тик туриб кутмоғи кароҳат эканлиги
Абу Қатода (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Намозга иқомат айтилганда, то менинг (масжидга) чиққанимни курмагунларингизча ўринларингиздан турмангизлар!»
Бу бобда Анас (розияллоҳу анҳу)дан ҳадис ривоят қилинган. Фақат Анаснинг ҳадиси маҳфуз (рожиҳ) эмас.
Абу Қатоданинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва кейингилардан баъзи илм аҳллари, жамоат имомни тик туриб кутмоғи макруҳ деган фикрдалар. Баъзилари эса бундай дейдилар: «Имом масжидда бўлса, намоз учун иқомат айтилганида, муаззин фақат «қод қоматис-солаҳ» деган пайтда ўринларидан турадилар». Ибнул-Муборакнинг қавли шудир.
Дўстларигиз билан улашинг!