Саждада имомга етган киши нима қилади?
Али ва Муъоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизлардан бирортангиз намозга келса ва имомни (ҳар қандай) бир ҳол устида учратса, имом қилаётган амални қилсин».
Бу ҳадис ғариб.
Бу ҳадис муснад тарзида битта шу важҳдан ривоят қилинган. Илм аҳлларининг амали шу ҳадис асосидадир. Айтдиларки, «Жамоатга келган киши имомни саждада топса, дарҳол сажда қилсин. Ҳолбуки, рукуъда имомга етиб улгурмаган пайтда бу ракъат ҳисобланмайди». Абдуллоҳ ибн Ал-Муборак саждада имомга иқтидо қилмоқ жиҳатини ихтиёр этди. Баъзи илм аҳлларидан бундай дегани ривоят қилинади: «Балки ўша саждадан гуноҳлари авф этилган ҳолда бошини кўтарар».
Барча имомлар мазҳабига кўра, киши рукуъда имомга етса, ўша ракъатни топган бўлади. Фақат баъзи илм аҳлларигина, қиёмга ва фотиҳага етмаган киши, рукуъда имомга етса ҳам, ўша ракъат ҳисобланмайди, деган фикрда бўлишган...