Совуқда ва иссиқда кийим устига сажда қилмоққа рухсат борлиги
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Пешин жазирамасида Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларида намоз ўқиган пайтларимизда, иссиқдан сақланмоқ учун кийимларимиз устига сажда қилар эдик».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Бу бобда Жобир ибн Абдуллоҳ ва Ибн Аббос (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Вакиъ бу ҳадисни Холид ибн Абдурраҳмондан ривоят қилди.
Дўстларигиз билан улашинг!