Нафл намозида жоиз бўлган юрмоқлик ва амал (бирор иш бажармоқлик)
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Келсам, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уйда намоз ўқиётган эканлар, эшик устларидан ёпиқ эди. Шунда юриб келиб менга эшикни очдилар, кейин яна жойларига қайтдилар». Оиша (онамиз) бу эшик қибла томонда эди, деб сифатладилар.
Ибн Раслон, бу юрмоқликни бир қадам ёки икки қадамлик юриш деб еки тўхтаб-тўхтаб юрмоқлик деб айтади. Аш-Шавқоний эса бу қайдни ўринсиз деб билади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эшикни очганларидан кейин жойларига қайтганлари орқага тисарилиб-тисарилиб юриш билан воқеъ бўлган. Абу Довуднинг ривоятида намоз жойларига қайтганлари таъкидланган.
Бу ҳадис ҳасан-ғариб.
Дўстларигиз билан улашинг!