Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам кундузи ўқиган татаввуъ намозлари (ихтиёрий, суннат, мустаҳаб ва нафл намозлари)
Муҳаммад ибн Ал-Мусанна, Муҳаммад ибн Жаъфар воситасида Шуъбадан, Абу Исҳоқдан, Осим ибн Зомрадан, Ҳазрати Алидан, Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бизга баён қилди... Ўтган ҳадиснинг ўзи...
Бу ҳадис ҳасан. Исҳоқ ибн Иброҳим айтади: «Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кундузга татаввуъ намозлари ҳақида ривоят қилинган энг яхши ҳадис шудир». Ибнул-Муборакдан бу ҳадисни заиф кўргани ривоят қилинган. Бизнингча, бу ҳадис заиф эканлигининг ягона сабаби шуки, Аллоҳу аълам - чунки бу ҳадис шу тарзда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан битта шу важҳдан ривоят қилинган. Осим ибн Зомра, баъзи муҳаддислар наздида сиқа. Али ибн Ал-Мадиний, Яҳё Саъид Ал-Қаттон воситасида Суфённинг бундай деганини маълум қилди: «Осим ибн Зомранинг ривояти Ал-Ҳориснинг ривоятидан устунлигини билар эдик».