Намознинг фазилати
Каъб ибн Ужра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга бундай дедилар: «Эй Ужранинг ўғли Каъб! Мендан кейин келадиган амирлардан сен учун Аллоҳдан паноҳ тилайман! Кимки уларнинг эшикларидан ичкари кирса, уларнинг ёлғонларини тасдиқ этса ва зулмларида ёрдамчи бўлса, у мендан эмасдир ва мен ҳам ундан эмасдирман! (Эртага у) менга, Ҳавз(и Кавсарим)га яқин йўлай олмас!.. Ва кимки, хоҳ уларнинг эшикларидан ичкари кирсин, хоҳ кирмасин, уларнинг ёлғонларини тасдиқ этмаса ва зулмларида ёрдамчи бўлмаса, ана у мендандир ва мен ҳам ундандирман! (Эртага у) менга, Ҳавз(и Кавсарим)га келгайдир. Эй Ужранинг ўғли Каъб! Намоз бурҳондир (иймоннинг далил-ҳужжатидир). Рўза - мустаҳкам қалқондир! Садақа - гуноҳни ўчиргайдир, худди сув оловни ўчирганидек! Эй Ужранинг ўғли Каъб! Билгинки, ҳаромдан озиқланиб каттарган гўшт учун (жасад учун) фақатгина олов авлодир!..» Бу ҳадис ҳасан-ғариб.
Бу ҳадис ҳасан-ғариб.
Уни биттта шу важхдан билаётирмиз. Муҳаммад (Ал-Бухорий)дан бу ҳадис ҳақида сўрадим, уни танҳо Убайдуллоҳ ибн Мусонинг ривояти тарзида билишини айтди ва чиндан ғариб деб топди.
Муҳаммад (Ал-Бухорий) айтди: Ибн Нумайр, Убайдуллоҳ ибн Мусо орқали Ғолибдан нақл этиб, буни (ўтган ҳадисни) бизга баён қилди.
Бу оддинги ҳадиснинг иккинчи санадидир. Термизий, ўз одатларига кўра, санади ўзгарган бир ҳадиснинг фақат санадинигина зикр қиладилар. Кейинчалик, тартиб тақозоси билан бу тур ҳадисларга ҳам янги рақам қўйилган.