Киши мусулмон бўлганида ғусл қилмоғи
Қайс ибн Осим (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «У (Қайс) Исломга кирди ва шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга сув билан ва сидра билан ғусл қилмокни буюрдилар.
Сидра - ёввойи гилос дейилган бир дарахт. Унинг япроқларини куритиб, ўша билан ҳаммомда ғусл қиладилар.
Бу бобда Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ҳадис ривоят қилинган.
Бу ҳадис ҳасан. Уни битта шу важҳдан билаётирмиз. Илм аҳлларининг амали шу ҳадис асосидадир. Исломни қабул қилган кишининг ғусл қилмоғини ва кийимларини ҳам ювмоғини мустаҳаб кўрадилар.
Дўстларигиз билан улашинг!