Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам змизикли ўғил боланинг сийдиги борасида бундай дедилар: «Ўғил боланинг сийдиги устига сув қуйилади, қиз боланинг сийдиги ювиб ташланади».

Қатода айтади: «Бу (ҳол) овқат ея бошлашидан олдиндир. Овқат ея бошлаганда, ҳар икковининг сийдиги ювиб ташланади».

Имом Ат-Термизий «Таҳорат боблар»ида бу масала учун махсус боб ажратганларки, бу ҳадисни ушбу ўринда зикр қилмоқларининг сабаби маълум бўлмаётир. (Балки ушбу боблар сўнгида аввалини қайта эслаш учундир). 54-боб, 71-ҳадисга қаранг.

Бу ҳадис ҳасан.

Ҳишом Ад-Даставоий бу ҳадисни Қатодадан марфуъ тарзида ривоят қилди. Саъид ибн Абу Аруба эса мавқуф тарзида ривоят қилади ва ҳадисни рафъ этмайди (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга(ча) юксалтирмайди).

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш