Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жиннинг кўзлари билан Одам фарзандларининг аврат (жойлар)и орасида парда-тўсиқ бўладиган нарса - Одам фарзандларидан биронтаси хало жойга кираётганида «Бисмиллоҳ» демоғидир».

Ҳожатхонага киришда ўқиладиган дуо сўзлари «Таҳорат бобларининг 4-бобида баён этилган.

Бу ҳадис ғариб.

Уни битта шу важҳдан билаётирмиз ва исноди соғлом эмас. Анас (розияллоҳу анҳу) орқали Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу мавзуда (шунга ўхшаш) бир нарса (ҳадис) ривоят қилинган.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш