Таҳоратга етгулик сувнинг миқдори
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Таҳоратда икки ратл (салкам икки литр) сув етарлидир».
Ҳадиснинг зоҳир маъноси шу: икки литрдан оз бўлган сув миқдори таҳорат учун кифоя қилади, дейилади. Ҳолбуки, бу Аббод ибн Тамимнинг Каъб қизи Умму Аммор орқали Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисига зиддир. Ўша ҳадисда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам «мудд»нинг учдан бир қисми билан таҳорат олганлари маълум қилинганки, «мудд» -Абу Ҳанифанинг фикрларига кўра икки литрдир.
Бу ҳадис ғариб.
Уни ёлғиз Шорикнинг ривоятидан ва шу лафз ҳолида билмоқдамиз.
Шуъба, Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Жабр орқали Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир маккук сув билан таҳорат олар эдилар ва беш маккук (сув) билан ғусл қилар эдилар».
Маккук - сув ўлчагич бир идиш. Ан-Нававий: «Маккук»дан мудд кўзда тутилган бўлиши мумкин» дейди. «Мажмаъ-ул-бихор» муаллифи эса бундай дейди: «Маккук»дан мудд кўзда тутилган. Соъ қасд этилгани ҳам айтилган. Аммо биринчи қавл мувофиқроқ».