Сунани Термизий
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга худди Қуръон ўргатгандек ташаҳҳудни ўргатар эдилар ва бундай дер эдилар: «Ат-таҳиййатул-муборакатус-салаватут-тоййибату лиллаҳи. Саламун алайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Саламун алайна ва ъала ъибадиллаҳис-солиҳийн. Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва расувлуҳ».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга ҳар икки ракъат оралиғида ўтирганимизда бундай деб айтмоқни ўргатдилар: «Ат-таҳиййату лиллаҳи, вас-солавату ват-тоййибат. Ас-саламу ъалайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ас-саламу ъалайна ва ъала ъибадил-лаҳис-солиҳийн. Ашҳаду анла илаҳа иллалллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росувлуҳ» (Маъноси: «Таъзим - таҳиййати, барча тоат-ибодатлармиз ва мадҳу олқишларимиз Аллоҳга бўлсин! Эй Пайғамбар! Сенга саломлар, Аллоҳнинг раҳмати ва барокати бўлсин! Саломлар бизга ва Аллоҳнинг барча солиҳ бандаларига бўлсин! Мен шоҳидлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Ва мен шоҳидлик берманки, Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир»).
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда (тоқ ракъатларда) икки оёқларининг сирти ерга тегмасдан, (яъни ўтирмасдан) қиёмга турар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМолик ибн Ал-Ҳувайрис Ал-Лайсийдан ривоят қилинди: «У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни намоз ўқиётганларида кўрди: у киши намоздан тоқ ракъатни ўқиганларида, бир оз ўрнашиб ўтирмасдан қиёмга турмас эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари очилганларида (қўлларини биқиндан ажратиб, тирсакларни ердан олганларида) сажданинг машаққатли бўлишидан шикоят қилишди. Шунда (Расули Акрам): «Тиззалар билан ёрдамлашингизлар» - дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоятп қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки сажда ўртасида: «Аллоҳумма-мағфирлий, варҳамний, ва-жбурний, ваҳдинии, ва-рзуқний» («Аллоҳим! Мени мағфират қил, менга раҳм қил, айбимни Кетказ, ҳидоят қил ва ризқлантир!») дер эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбуз-Зубайрдан ривоят қилинди; У Товуснинг бундай деганини эшитган: «Ибн Аббосдан товонларни тикиб ўтириш ҳақида сўрадик. «Бу суннат» деди. «Биз буни кишига заҳмат бўлади, деб қараймиз-ку?» дедик. Бу Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидир», деди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ(Ҳазрати) Али (карромаллоҳу важҳаҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга бундай дедилар: «Ё Али! Ўзим учун севган нарсамни сен учун ҳам севарман, ўзим учун ёмон кўрган нарсамни сен учун ҳам ёмон кўрурман; икки сажда ўртасида товонларингни тикиб (ўрнатиб) ўтирмагил».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАл-Барро (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; (у киши ёлгон сўзламайди): «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларида намоз ўқиганимизда у киши рукуъдан бошларини кўтаргач, то саждага бормагунларича бизлардан бирор киши белини эгмас эди, сўнг саждага борар эдик».
Ҳадис ҳақида батафсилроқБарроъ ибн Озибдан ривоят қилинди: айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозлари, рукуъга борганларида ва рукуъдан бош кўтарганларида, саждага борганларида ва саждадан бош кўтарганларида белларини (қоматларини) типпа-тик тутмоққа яқин эди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ